Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядан Ўзбекистонга йилнинг биринчи чорагида қанча пул жўнатилганлиги маълум бўлди
19.06.2018 14:24,  
7

Россиядан Ўзбекистонга йилнинг биринчи чорагида жами 726 млн доллар пул ўтказилган. Бу ҳақда Россия Марказий банки ҳисоботида маълум қилинди.

Маълумотга кўра, 2018 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга Россия фуқаролари томонидан 200 млн доллардан, норезидентлар томонидан эса 525 млн доллардан ортиқроқ пул жўнатилган. Бир ўтказманинг ўртача миқдори 314 долларни ташкил қилади.

Шу тарзда Россиядан МДҲ мамлакатларига пул ўтказмалари бўйича Ўзбекистон етакчилик қилмоқда.

Шу давр мобайнида Тожикистонга 487 миллион доллар, Қирғизистонга 434 миллион доллар ўтказилган.

МДҲ мамлакатлари орасида Россияга пул ўтказилиши бўйича Қозоғистон 1-ўринда жойлашган бўлиб, йилнинг биринчи чорагида 328 млн доллар юборилган. Ўзбекистондан Россияга эса 103 млн доллар юборилган. Бу борада Ўзбекистон Қозоғистондан кейинги ўринда жойлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан