Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чегаралар очилгач Қирғизистондаги кир ювиш машиналари йиғиладиган заводда​ ишлаб чиқариш икки бараварга ошди​
19.06.2018 16:15,  
18

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар очилгач, икки давлат аҳолиси учун кўплаб янги имкониятлар очилди, деб ёзади “МИР 24”.

“Дўстлик” пункти. Бир суткада 15 минг киши ўтади. 13та назорат-ўтказув кабинаси туну кун ишлайди, лекин одамлар оқими тўхтамайди.

“Авваллари Ўзбекистон томонидан киритилган чекловлар бор эди. Фақат маълум бир ҳужжат: телеграмма, авиачипта бўлсагина ўтказиларди. Ҳозир бу чекловлар олиб ташланган”, – дейди Қирғизистон давлат чегара хизмати чегара назорати бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Гулсара Исмоилова.

Одамлар узун навбатда туришга тайёр – кўпчилик қариндошлари билан анча вақтдан буён кўришмаган. Энди тўсиқлар ўйқ.

“Синглимни кўрмаганимга 12 йил бўлди. Икки давлат раҳбарларининг ҳаракатлари билан чегара очилди”, – дейди қирғизистонлик Мўминжон Назаралиев.

“Ўшдаги қариндошларимдан хабар олгани Фарғонадан келдим. Эндиликда ҳар ҳафта кўришяпмиз”, – дейди ўзбекистонлик Зиёда Оталиқова.

Чегаралар очилганидан сўнг савдо жонланди. Фермерлар ўз маҳсулотларини бемалол сотишяпти. Ўзбекистондан қўшни давлатга асосан мева-сабзавотлар келтирилади. Етмиш ёшли Рустам Умурзақов ўз боғида етиштирилган гилосни олиб келган.

“Бизда мевалар Қирғизистондагига қараганда эртароқ пишади. Мана, сотгани олиб келдим. Авваллари бунинг имкони йўқ эди. Бизда қимматга сотолмайсиз, ҳамманинг ўз боғи бор”, – дейди у.

Ўзбекистонлик савдогарлар Қорасув шаҳридаги йирик бозорга яна кела бошлашди. Содиқжон Нишонов ўн йилдан буён бозорда сотувчилик қилади. Унинг айтишича, чегаралар ёпилганидан кейин савдо пасайиб кетган.

“Ўзбекистонликлар маиший техника: музлатгич, кир ювиш машинаси, телевизорларни яхши харид қилишади. Бизда уларнинг турлари кўп ва нархлари ҳам арзон. Кейинги ойларда савдо зўр бўляпти”,  – дейди у.

Ўшдаги кир ювиш машиналари йиғиладиган заводда ишлаб чиқариш ҳажми деярли икки бараварга ошди – буюртма кўпайиб кетди.

“Агар сотув шундай давом этадиган бўлса, ишлаб чиқаришни кенгайтиришимизга тўғри келади. Машиналарни йиғишга улгурмаяпмиз, омборда маҳсулот турмаяпти”, – дейди корхона бош инженери Ху Гуо Фан.

Ҳукумат назорат- ўтказув пунктларидаги навбатлар муаммосини ҳал қилишга ваъда берган. Ўтказув пунктини кенгайтириш режаси ишлаб чиқилган, ҳозирда қўшимча кабиналар ўрнатилмоқда. Энди 13 та ўрнига 30 та кабина бўлади.

“Ҳукумат “Дўстлик” НЎПни техник жиҳозлаш учун 3 миллион 420 минг сом ажратган. Одамларга қулай шароит яратиш зарур”, – деди Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков.

Янги йилда бу ерда замонавий ўтказув пункти қурилиши бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан