Beeline Ўзбекистон бозорини тарк этмоқчи эмас

19.06.2018 | Технологиялар | 2909

Beeline Ўзбекистон бозорини тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда компания молиявий директори Сергей Черепнин маълум қилди.

«Бозорни тарк этиш масаласи компаниямиз олдида ҳеч қачон турмаган. Биз неча йиллардан бери тармоқ етакчиларидан ҳисобланамиз ва келгусида мавқейимизни янада мустаҳкамлаш ниятидамиз. Энг ками, давлат томонидан берилган лицензия амалда бўладиган 2031 йилгача шундай бўлиб қолиши аниқ», — деди Сергей Черепнин.

Beeline мутасаддисига кўра, охирги йилларда асосий тармоқ ва қўшимча тизимларга инвестициялар фақат ошиб борган. 2016—2017 йилларнинг ўзида капитал харажатлар чорак миллиард долларни ташкил этди ва бу компания тушумининг тахминан 20 фоизига тенг. Бу эса Beeline ўз олдига жиддий мақсадларни қўйганини англатади.