Тожикистон диний уламолари нозик мавзуда фатво эълон қилди

19.06.2018 | Жаҳон | 8428

Тожикистон Ислом маркази ўз аёлларини улар учун одатий бўлмаган жинсий алоқага мажбурлайдиган эркакларни қоралади.

Тожикистон Ислом маркази раҳбари Саидмукаррам Абдулқодирзода жума намози вақтида ўз рафиқаларини улар учун ноодатий бўлган жинсий алоқага, хусусан орал жинсий алоқага мажбурлаган эркаклар катта гуноҳ содир этаётганликларини маълум қилган.

Жума намозида айтилган ваъз марказ сайтида эълон қилинган.

Тожикистонлик диний уламонинг сўзларига кўра, бундай "бузуқчилик" манбаи — бу интернет ва порнофильмлардир.

Тожикистон ислом маркази фатволар бўлими раҳбари Жамолиддин Хомушийнинг изоҳ беришича, Саидмукаррам Абдулқодирзода ўз эрларининг ҳатти-ҳаракатларидан таҳқирланган аёллардан кўплаб арзлар келиб тушгач ушбу нозик мавзуда фатво эълон қилган. Аёлларнинг сўзларига кўра, эркаклар томонидан ғайриоддий тарзда жинсий алоқаларга мажбурлаш улар Россиядан қайтиб келгач бошланган.

Тожикистонлик таниқли шифокор, "Асрори заношуи" китоби муаллифи, Мулозухур Тохирий орал жинсий алоқа Тожикистонда унчалик оммабоп эмаслиги, уни камсонли эр-хотинлар амалиётда қўллашларини айтиб ўтган. "Жинсий алоқанинг бу турини потенцияси сусайган эркакларга тавсия этишади", — дейди у.