Самарқандда хотинидан калтак еган эр милициядан ёрдам сўради

20.06.2018 | Жамият | 3746

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида эр хотини устидан арз қилиб 102 рақамига қўнғироқ қилди, деб ёзади "Зарафшон" газетаси.

Туманнинг “Истиқлол” маҳалласида яшовчи Бахтиёр Арзиқулов 102 рақамига қўнғироқ қилиб, ички ишлар ходимларидан ҳимоя қилишларини сўраган. Маълум бўлишича, хотини уни уриб, тан жароҳати етказибган.

Нашрнинг яна бир хабарида айтилишича, бошқа бир эркак келини устидан шикоят қилиб 102 га қўнғироқ қилган.

“Ёнариқ”лик Гулноза Узоқованинг эрининг уйида қилган жанжали қайнотаси ўтакасини ёрган шекилли, ўғли қолиб, ўзи ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, келини дастидан “дод” деди. Ишқилиб, “заиф”гина эркак зоти қаттиқроқ шикаст емаган бўлса бўлди, дейилади мақолада.