Расмий Пекин АҚШнинг Хитой ҳақидаги баёнотини кескин рад этди

20.06.2018 | Жаҳон | 2744

АҚШнинг БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Хитой номига ёғдираётган айбловларини очиқдан-очиқ аниқ фактларни писанд қилмаслик ҳолатига қиёслаш мумкин, АҚШнинг ҳатти-ҳаракатлари эса кўплаб давлатларда норозиликларни келтириб чиқармоқда, деб баёнот қилди чоршанба куни ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан.

Сешанба куни АҚШ Давлат котиби ва АҚШнинг БМТдаги доимий вакили мамлакат БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқишини эълон қилишган эди.

АҚШнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолиги муддати 2019 йилнинг 31 декабрида тугайди.

АҚШнинг ҳозирги маъмурияти вакиллари Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитани Исроилга нисбатан "нохолис" муносабатда бўлгани учун бир неча маротаба танқид қилган. Шунингдек, Кенгаш таркибидан Венесуэла, Хитой ва Куба ўрин олганлиги туфайли ҳам танқидий фикрларни кўп айтган.

"АҚШнинг Хитой ва бошқа давлатлардаги инсон ҳуқуқлари ҳолати бўйича танқидий фикрларига келадиган бўлсак — бу фактларни кўр-кўрона инкор этишдир. Хитой инсон ҳуқуқларини ривожлантириш масаласида катта тараққиётга эришди. Буни сохта фикрламайдиган ҳар қандай инсон кўра олади", — деб айтган Гэн Шуан АҚШ томонидан бўлган танқидга изоҳ берар экан.

У шунингдек, АҚШнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ҳаракати дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан норозиликлар ва қаршиликларни келтириб чиқарганини маълум қилди.

"Мен ўйлайманки, АҚШ буни тўлиқ идрок этмоқда", — деб қайд этди ХХР ташқи сиёсат маҳкамаси вакили.