ЖЧ-2018. Япония ва cенегаллик футбол мухлислари барчани ҳайратда қолдиришди (видео)

20.06.2018 | Спорт | 2988

Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида, Япония ва сенегаллик футбол мухлисларининг хулқ-атвори бизни ҳайтратда қолдирди, - деб ёзмоқда маҳаллий ОАВлар.

Кеча Саранскда бўлиб ўтган Япония – Колумбия ўйинида Япония 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин тугаганидан кейин япониялик футбол мухлислари ўзлари ўтирган трибуналарда қолдирилган барча бутилка, стакан ва бошқа чиқиндилардан тозалаб кетишди. \

Худди шундай ҳолат Москвадаги “Спартак” стадионида Сенегал ва Польша жамоаси ўйинидан кейин ҳам кузатилган. Сенегаллик мухлислар терма жамоа ғалабасидан сўнг ўзлари ўтирган секторни чиқиндилардан тозалаб кетишган. Бунга гувоҳ бўлган мухлислар Youtube'да ушбу видеолавҳани жойлаштиришган.

24 июнь куни Япония ва Сенегал жамоалари Екатеринбургда учрашади.