Тошкентда ноодатий шаклидаги скамейкалар ўрнатилди (фото)

20.06.2018 | Ўзбекистон | 4306

Алишер Навоий номидаги Давлат Академик опера ва балет Катта театри атрофидаги йўлакларга янги кўринишдаги оқ скамейкалар ўрнатилди, деб ёзмоқда «Afisha.uz».

Скамейкалар катта ғилдирак шаклида бўлиб, уларнинг ичига ўриндиқлар қўйилган. Ғилдираклар қизил, яшил, сариқ ва кўк рангларда ишланган. Қоронғида скамейкаларга ўрнатилган чироқлар ёнади.