Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ҳибсга олинди
20.06.2018 16:15,  
10

Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқарма томонидан очилган жиноят иши доирасида қўлга олинган. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

«Мирзаевлар оиласига алоқадор тергов ҳаракатлари давомида Мираълам Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Мирзаева ва ўғли А.Мирзаев, жияни З.Иноғомова қўлга олинган», — дейилади хабарда.

Жиноят иши доирасида Мирзаев ва Иноғомовлар оиласига тегишли турар жой ва нотурар жой объектларида тинтув ўтказилиб, турли предметлар, ҳужжатлар, автотранспорт воситалари ва бошқалар олиб қўйилган.

«Ҳозирда тергов жараёни давом этаётгани боис ушбу жиноят иши бўйича бошқа далиллар ошкор этилмайди», — дейилади прокуратура хабарида.

Жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзоларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан