Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида ҳашамдор уй сотувга қўйилди, деб хабар қилмоқда Olx.uz саҳифаси.
Эълонда айтилишига кўра, уч қаватли янги уй "Беверли Хиллз" лойиҳаси асосида қурилган бўлиб, унинг умумий майдони 1200 квадрат метрни ташкил қилади, барча мебель Италияда ишлаб чиқарилган.
Коттедж ҳовлисида пальма даражтлари экилган. Шунингдек у ерда усти ёпиқ бассейн ҳам бор.
Коттедж барча коммуникация тармоқларига уланган: газ, сув, электр таъминоти.