Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон чемпионатида Колумбия терма жамоаси Uzbekistan Airways самолётларидан фойдаланмоқда
21.06.2018 17:15,  
9

Жаҳон чемпионати кунларида Колумбия терма жамоаси футболчиларига Uzbekistan Airways авиакомпанияси хизмат кўрсатади. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бор журнали бош муҳаррири Бахтиёр Насимов ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Бахтиёр Насимовнинг ёзишича, Колумбия футбол федерацияси Россиянинг Саранск — Қозон-Самара шаҳарлари бўйлаб парвоз қилиш учун "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясига буюртма берган.

Футболчиларнинг оилалари, жамоа маъмурияти ва ишқибозлар Ўзбекистон самолётларида парвоз қилишади.

"Дарвоқе, улар Барселонадан Қозон шаҳрига ҳам бизнинг "Боинг-767"да келишди. Сўнгра бизнинг "А-320"да Қозон-Саранск-Қозон йўналишида учишди", деб ёзади Насимов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан