Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МДҲнинг аъзо давлат раҳбарлари иштирокидаги юбилей саммит қачон бўлиши маълум
7.09.2016 19:13,  
23

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлат раҳбарларининг саммити 16 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Бу йил ташкилотнинг тузилганига 25 йил тўлади ва Бишкекдаги саммит юбилей ҳисобланади, деб ёзмоқда Qalampir нашри.
 
Ташкилкот 1991 йил 8 декабрда тузилган бўлиб,  унга собиқ Иттифоқ давлатлари – Озарбайжон,  Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон (ассоциация қилинган аъзо) ва Ўзбекистон аъзо бўлиб кирган. МДҲда Муғулистон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эгадир. МДҲ Ижроия Қўмитаси Ҳамдўстликнинг ижро этувчи,  маъмурий ва мувофиқлаштирувчи идорасидир.  Унинг штаб-квартираси Минскда ва бўлинмаси Москвада жойлашган. 
 
Ташкилотнинг Бишкекдаги юбилей саммитида Молдова президенти Николай Тимофти иштирок этмайди.  Бу ҳақда президент  маслаҳатчиси Ион Пэдурару маълум қилган.   Унинг ўрнига Молдова бош вазири Павел Филип Бишкекка боради. 
 
2016 йилда МДҲ саммитига Қирғизистон раислик қилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан