Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони еттинчи йил сурияликларга ҳаж сафарини адо этишга рухсат бермаяпти
22.06.2018 02:30,  
56

Саудия Арабистони қаторасига еттинчи йил Сурия фуқароларини Ҳаж зиёратини адо этишга яқинлаштирмаяпти. Ар-Риёд зиёратчилар учун бажариб бўлмас талабларни илгари сурган, деб баёнот берди пайшанба куни Суриянинг Вақф вазирлиги.

"Саудия Арабистони еттинчи йилдирки Сурия фуқароларига ҳаж зиёратини адо этишларига рухсат бермаяпти. Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳаж сиёсийлаштирилгани туфайли зиёрат қилиш талабларини бажариб бўлмай қолди. Ислом ҳамкорлик вазирлиги ва Ҳаж вазирлигининг Сурия Ташқи ишлар вазирлиги билан қилган кўпсонли мулоқотлари ҳеч қандай натижа бермаяпти", — дейилган вазирлик хабарида.

Шу билан бир қаторда Сурия Вақф вазирлиги Саудия Арабистони айнан қандай талабларни қўйишаётганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Вазирлик, шунингдек, қўшни Ливандаги туристик агентликлар ушбу вазиятдан фойдаланган ҳолда, зиёратчиларга виза олиш тартибини соддалаштириш ўрнига, пайтдан молиявий жиҳатдан фойда кўришга интилаётганликларини қайд этиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан