Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги Халқ таълими вазири аҳолидан таълим тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар беришни сўради
22.06.2018 10:36,  
6

Халқ таълими вазири лавозимига тайинланган Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида фуқароларга мурожаат қилиб, Ўзбекистонда таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича ҳамкорликка таклиф қилди.

«Президентимиз томонидан Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ҳурматини юқори даражага кўтариш, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича жуда катта вазифалар белгилаб берилди, — деб ёзди янги вазир. — Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун мактаб таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўраймиз».

Таклифларни юбориш учун махсус форма илова қилинган линк ҳавола қилинди. Таъкидланишича, таклифларни бемалол аноним равишда ҳам юборса бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан