Бахром Ашрафханов: Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом электр станцияси қурилиши келишиб олинган

22.06.2018 | Ўзбекистон | 2774

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида республикада АЭС қурилиши келишиб олинган ва ҳозирги вақтда лойиҳани амалга ошириш режаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Бахром Ашрафханов маълум қилди.

"АЭС аниқ бўлиши ҳақида келишув бор. Ҳозир йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда", — деди Ашрафханов.

Унинг сўзларига кўра, бу кўп миллиардли лойиҳадир.

Ўтган йили декабрда атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган.

Ҳозирги вақтда АЭС қурилиш лойҳаси бўйича иш олиб бориш бўйича иккита ишчи гуруҳи тузилган. Шу йилнинг ўзида Россияда ушбу мутахассислик бўйича ўзбекистонлик талабаларни ўқитишга квоталар ажратилган.