Номаълум сабабларга кўра «Kun.uz» ва «Xabar.uz» сайтлари ишламай қолди

22.06.2018 | Ўзбекистон | 2709

22 июнь эрталабки соатлардан фойдаланувчилар «Kun.uz» ва «Xabar.uz» сайтларига кириш имконияти бўлмаётганини хабар қилди. Уларга кириш билан боғлиқ муаммолар 18 июлдан бошланган эди, деб ёзади «Газета.uz».

Ҳам ўзбекистонлик, ҳам чет эллик фойдаланувчилар сайтларга кира олмаяпти. Икки сайт ҳам битта хостинг майдончада жойлашган.

Сайтлар таҳририятлари Telegram-каналларда янгиликлар чоп этишда давом этмоқда. «Kun.uz» вакилларининг хабар қилишича, сайтга DNS’даги муаммолар туфайли кириб бўлмаяпти.

«Xabar.uz», ўз навбатида, муаммо «Ўзбектелеком» DNS-серверлари ёки коммутаторлари билан боғлиқлигини маълум қилди.

Аммо «Ўзбектелеком» миллий телеком-оператори бу икки сайтдаги муаммоларга алоқадорлигини рад этди.

«Бу ахборот текширилмаган бўлиб, ёлғон характерига эга, негаки кўрсатилган сайтларга ‘Ўзбектелеком’ DNS-серверларида хизмат кўрсатилмайди», — дейилади оператор баёнотида.

Эслатиб ўтамиз SOF.UZ сайти ҳам кеча узулишлар билан ишлади.