Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тоҳир Жалилов: мева-сабзавот экспорти ички бозоримиздаги нархларга таъсир қилмайди
23.06.2018 14:28,  
19

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" бошқаруви раиси Тоҳир Жалиловнинг айтишича, мева-сабзавотларнинг хорижга экспорт қилиниши ички бозордаги нархларга таъсир кўрсатмайди. У бу ҳақда Podrobno.uz мухбири билан суҳбатда айтган.

"Мен одамларнинг хорижга жуда кўп мева-сабзавотлар олиб чиқилаётгани учун мамлакатимиздаги бозорларда нархлар ошиб кетгани ҳақидаги гапларини тез-тез эшитаман. Албатта, бундай эмас. Шунчаки ҳисоблаб кўринг, биз 25 миллион тонна маҳсулот етиштирамиз, четга эса атиги 1 миллион тоннадан ортиқроғини сотамиз. Агар 15 миллион тонна маҳсулот экспорт қилсак, унда бу нархларга таъсир кўрсатган бўларди, ҳозирги гапларнинг бари миш-миш холос", — деди у.

У шунингдек, компания у ёки бу маҳсулотга нархни қандай белгилаши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

"Нархларни мен ўзим хоҳлаганимдек белгиламайман. Экспертлар дастлаб маҳсулотнинг маржиналлиги, таннархи, келгуси инвестициялар заруриятини ҳисоблаб чиқишади. Экспортёрлар албатта бу ерда тийинга олиб, четда сўмга сотишни исташади", — деди Жалилов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан