Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мусулмонлар идораси мактабда бош кийим кийиш ихтиёрий бўлиши кераклигини таклиф қилди
24.06.2018 01:52,  
56

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси портилига қўйилган “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 9-бандига Ўзбекистон мусулмонлар идораси ўз муносабатини билдирди.  

Аллоҳга шукрки, Ўзбекистонда инсон манфаатларини таъминлаш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини қондириш ислоҳотларнинг бош мезонига айланди. Диёримизда диний соҳада амалга оширилаётган хайрли ишлар таҳсинга сазоворки, ўзгаришлар ва енгилликлардан юртдошларимиз жуда ҳам мамнун. Айниқса, муҳтарам Президентимиз томонларидан халқимиз қон-қонига сингиб кетган Ислом дини қадриятларига берилаётган улкан эътибор мўмин-мусулмонларни чексиз қувонтирмоқда.

Шу кунларда regulation.gov.uz сайтига жойлаштирилган “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом”ни халқимиз талаб ва истакларига мос шаклда бўлиши нуқтаи назаридан фуқаролар, мутахассислар ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муҳокамага қўйилган ушбу низомнинг 9-бандидаги “Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим” жумласини чуқур мулоҳаза қилиб, хусусан, қиз бола бўлган мактаб ўқувчиларини рўмолда юришлари масаласида Диний идорага жуда кўп мурожаатлар бўлаётгани сабабли Ислом динида баён этилган масалаларга асосланган ҳолда виждон ва эътиқод эркинлиги борасидаги қонун ҳужжатларига таяниб, мазкур бандни қуйидагича баён этишни таклиф этади:

“Ўқувчиларнинг таълим муассасаси биноси ичида бош кийимда ёки бош кийимсиз юришлари ихтиёрийдир”.

Шундай ифода қилинса, миллий ва диний қадриятларимизни ҳурмат этишга, халқимизни рози қилишга ва мазкур масалага ҳуқуқий ечим топишга эришган бўламиз, иншоаллоҳ.

Ўзлигимизга назар солсак ҳам, заминимизда аёл-қизларнинг рўмол ўраб юриши қадим-қадимдан диёримизда амал қилиб келинаётган миллий урф-одат экани ва уларнинг сатри аврат талабларига мос кийинишлари эса ибо-ҳаё, ор-номус ифодаси экани маълум бўлади. Буюк тарихимизда шоира-ю адибалар Увайсий, Нодирабегим, машҳур фақиҳа Фотимаи Самарқандия, улуғ алломалар Имом Бухорий ва Баҳоуддин Нақшбанднинг волидаи муҳтарамалари илму маърифатда, ибо-ҳаёда аёл-қизларимизга ўрнак, миллатимизга фахр-ифтихор бўлган мўътабар момоларимиз ҳам ўз даврида рўмол ўраб, шарқона одоб билан юришгани ҳаммага маълум.

Демакки, рўмол қадим-қадимдан миллийлигимиз, ўзлигимизнинг ҳам ажралмас қисми бўлган. Шу нуқтаи назардан, ҳозирги кунда она сиймоси тасвирланганда сипо кийинган, енги узун, сатр аврати ёпиқ, бошига аввал кичкина рўмол ўраган, устидан катта рўмолини елкалари узра ташлаб олган аёл сиймоси гавдалантирилади.

Биз муҳокама этилаётган масалада миллий дўппи, ёз ва қиш мавсумларида кийиладиган бош кийимлар ҳақида тўхталиб ўтирмадик. Чунки, биз масаланинг энг долзарб ва нозик жиҳати ҳақида сўз юритдик.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, мазкур бандга халқимиз томонидан энг кўп фикр-мулоҳаза билдирилиб, таклиф ва тавсиялар тақдим этилди. Демак, мамлакатимиз аҳолисининг аксарияти билдирилган талаб ва истакларини ижобий ҳал этилишини интизорлик билан кутишмоқда.

Баён этилганлардан келиб чиқиб, тараққиётимизнинг янги босқичида, республикамизда халққа хизмат қилиш ва уни рози қилиш олий мақсад эканини эътиборга олиб, мазкур масалани фуқароларимиз истаган шаклда ижобий ҳал этилишини Ўзбекистон мусулмонлари идораси умид қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан