Тошкент шаҳрида 59 ёшли эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди

24.06.2018 | Жамият | 2694

22 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида юз берган оилавий жанжал фожиали тугади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шу куни 59 ёшли А.З. уйида ўзаро можаро оқибатида турмуш ўртоғи, 52 ёшли М.З.нинг қорнига пичоқ билан уриб, жароҳат етказади.

Аёл касалхонага олиб кетилаётганида ҳаётдан кўз юмди. А.З. қўлга олинди.