Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиянинг келажагини белгилаб берадиган президент ва парламент сайловлари бошланди
24.06.2018 11:33,  
4

Бугун Туркияда эрта тонгдан президентлик ҳамда 27-мавсум парламент сайловлари бошланди. 

Президент сайловларида 6 номзод иштирок этмоқда: Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған (Адолат ва тараққиёт партияси), Муҳаррам Инже (мухолиф Халқ-республика партияси), Салоҳиддин Демиртош (Халқлар демократияси партияси), Мерал Акшенер (Яхши партия), Темел Карамуллаўғлу (Бахт партияси) ва Догу Перинчек (“Ватан” партияси). 

Президент сайловлари билан бирга Туркия Буюк миллий йиғини – парламент сайловлари ҳам бўлиб ўтмоқда. Ушбу сайловларда 9 та партия иштирокка қўйилган. 

Бу сайловларда беморлар учун илк марта махсус сайёр қутилар ташкил қилинди. Ана шундай 17258 нафар сайловчи учун 303 та сайлов қутиси тайёрланди.

Дунёнинг 60 та мамлакатида яшаётган ёки ишлаётган 3 миллиондан зиёд Туркия фуқароси шу йилнинг 7–20 июнь кунлари ўз овозларини беришди.

Сайлов муносабати билан бугун, яъни соат 06:00 дан то 24:00 гача мамлакат миқёсида спиртли ичимликлар сотилмайди. Сайлов шартларига мос равишда бугун соат 18:00 дан кейин спиртли ичимликларсиз тўй ўтказиш мумкин.

Радио, телевидение ва барча ОАВда бугун соат 18:00 гача сайлов, сайлов натижалари ҳақида хабарлар, кўрсатувлар бериш тақиқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан