Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

25.06.2018 | Иқтисод | 3360

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 26 июнь кунидан бошлаб янги қиймати белгиланди.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 12,33 сўмга камайиб, 7 871,66 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 23,47 сўмга кўтарилиб, 9 174,42 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 0,21 сўмга кўтарилди ва 125,10 сўмни ни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.