Ўзбекистонликлар ўтирган микроавтобус Қозоғистонда автоҳалокатга учради. Қурбонлар бор

25.06.2018 | Ўзбекистон | 2927

Қозоғистонда Сариағаш-Чимкент трассасида «Мазда» автомобили ва «Sang Yong Istana» микроавтобус тўқнашиб кетди.

Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобусда 10 нафар йўловчи бўлган, улардан 4 нафари —  Ўзбекистон фуқаролари. автоҳалокат оқибатида 3 киши ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, «Мазда» микроавтобус томон “учиб келган” ва натижада тўқнашув рўй берган.

Автоҳалокатда жабрланганларнинг ҳаммаси Чимкентдаги шифохонага етказилган, улардан уч нафари ҳозирда жонлаштириш бўлимида қолмоқда.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати ҳозирча ушбу воқеа юзасидан расмий ахборот бермади.