Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дональд Трамп парик тақадиганларга маслаҳат берди
26.06.2018 12:39,  
9

АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Каролина штатида ўзининг сайловчилари билан учрашуви чоғида, парик тақадиганларга сайловларда иштирок этмасликни маслаҳат берди.

"Барча менинг сочлари ҳақиқиймаслиги, улар меники эмаслигини гапирарди, эмишки мен парик тақармишман. Лекин энди ҳеч ким бу ҳақда гапирмайди, сабаби, мен шаррос ёмғир остида бўлдим, соатига 60 миль эсаётган шамолда ҳам… Агар у сочлар сеники бўлмаса, сайловларда иштирок этма", — деди Трамп.

Тадбир Fox News телеканали томонидан тўғридан-тўғри трансляция қилинган.

Америка етакчиси, сайловолди кампанияси вақтида NBC телеканалида сатирик шоу бошловчиси Жимми Фэллонуга сочларининг ҳақиқий-ҳақиқиймаслигига ишонч ҳосил қилиш учун уларни тўзғитиб кўришга рухсат берганлиги ҳақидаги воқеани ёдга олди.

"Сочларим ҳақиқийлигини билгач, унинг кайфияти тушиб кетганди", — деди АҚШ президенти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан