Аёл "Ferrari" суперкарини салондан олиб чиқибоқ мажақлади (видео)

26.06.2018 | Жаҳон | 3006

Хитойнинг Вэньлин шаҳрида хитойлик аёл ижарага олинган Ferrari 458 Italia суперкарини автосалондан олиб чиқиб, бир неча дақиқадан сўнг мажақлади.

Бу авария видеоси Daily Mail нашрининг YouTube каналида эълон қилинган.

Видеода аёлнинг ноқулай об-ҳаво шароити — йўлнинг сирпанчиқлиги туфайли назоратни йўқотгани акс эттирилган. Натижада Ferrari тўсиққа бориб урилган, шундан сўнг BMW билан тўқнашган. Бу тўқнашув BMWнинг бошқа автомобилга бориб урилишига сабаб бўлган.

Авариядан бир неча дақиқа олдин хитойлик аёл машинадан видео суратга олган ва унда ижарага олган автомобили билан мақтанган.

"Биринчи маротаба Ferrari рулидаман. Бу чиндан ҳам ажойиб ҳиссиёт", — дейди аёл видеода.

Хитойлик аёлнинг масъуллиги суғурталанганми-йўқми, бу ҳақда маълумот берилмаган. ЙТҲ оқибатида ҳеч кимга жиддий зарар етмаган.