Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биометрик паспорт олиш муддати тугашига 4 кун қолди
26.06.2018 13:07,  
42

Мамлакатимизда фуқароларнинг биометрик паспорт олиши учун белгиланган охирги муддат тугашига 4 кун қолди, деб ЎзА хабар бермоқда.

Шу муносабат билан Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида дам олиш кунларисиз иш тартиби жорий этилган.

Маҳаллаларда аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилиб, июнь ойига қадар аксарият фуқароларнинг эски турдаги паспортини биометрик паспортга алмаштирилди. 

Фуқароларга биринчи навбатда расмга тушиш ва биометрик маълумотларни топшириш учун ўзларига қулай вақтга қараб, аниқ санаси ва вақти кўрсатилган навбат талони берилмоқда. Бу эса одамлар ортиқча вақт йўқотишининг олдини олишга хизмат қилади. Кекса ва ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонига борилиб, зарур маълумотлар ўша жойнинг ўзида олинмоқда. Айни жараён учун давлат божини қабул қилувчи банк шохобчасида ҳам дам олиш кунисиз иш тартиби жорий этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан