Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ички ишлар вазири: Вилоятлардан келган яшаш жойига эга бўлмаганларни вилоятларга қайтариб юбориш билан чекланилмайди
26.06.2018 13:12,  
4

Беш ой мобайнида Тошкент шаҳрида яшаш жойига эга бўлмаган, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож 5246 нафар шахс реаблитация марказларига жойлаштирилган, уларнинг қарийб 1700 нафари муқаддам судланган шахслардир. 2180 нафарини соғлом турмуш тарзини бутунлай йўқотган, ичкиликбозликка муккасидан кетганлар ташкил этади. 111 нафари эса – қарилиги ва ногиронлиги боис меҳнатга яроқсиз кишилар. Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ташкил этилган кенгайтирилган йиғилишда бу ҳақда маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, реабилитация марказига келган шахснинг соғлиғида муаммо бўлса, даволашга ётқизилади, ишга муҳтож бўлса, бандлиги таъминланади. Вилоятлардан келган яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни эса вилоятларга қайтариб юбориш билан чекланилмайди. Жойлардаги мутасаддилар уларнинг яшаш жойини, бандлигини қаттиқ назоратга олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан