Андижонда ўзи ва икки боласини каналга ташлаган аёл тирик қолди, фарзандлари воқеа жойида ҳалок бўлди

26.06.2018 | Ўзбекистон | 3210

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, андижонлик аёл ўзи ва икки боласининг жонига суиқасд қилди.

25 июнь куни вилоятнинг Жалақудуқ туманида яшовчи Б.А. “Урғи” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Шаҳрихонсой” каналига ўзини ва бирга яшаган фарзандлари М.А. ҳамда Ш.А.ни ташлаб юборган.

Унинг маҳалладоши тезкорлик билан қутқаришга ҳаракат қилганига қарамай, аёлнинг фарзандлари воқеа жойида вафот этган, ўзи эса касалхонага ётқизилган.