Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев автомобиль саноатидаги муаммоларни яна бир бор санаб ўтди
26.06.2018 20:26,  
10

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни автомобиль саноатига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Йиғилишда Ўзбекистон автомобил саноатида тўпланиб қолган муаммолар санаб ўтилди. 

Хусусан, кейинги пайтларда ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми камайгани, тармоқнинг барча даражадаги бошқарувида коррупция, товламачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кетгани танқид қилинди.

Ундан ташқари, “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси тизимида қарздорлик юзага келган. Ўтган йили компаниянинг бир нечта корхонаси фаолиятини зарар билан якунлаган. Автомобиллар йиллар давомида ўз таннархидан паст қийматда экспортга сотилган. Ўз навбатида, таннархни тушириш бўйича салмоқли иш қилинмагани айтиб ўтилди.

Шавкат Мирзиёев автомобилсозликда маҳсулот таннархини камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, импортни қисқартириш бўйича топшириқлар берди. Тармоқ корхоналарини айланма маблағлар билан тўлдириш, автомобиллар ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорларда сотиш тизимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. 

Иккинчидан, Ўзбекистонда автомобилсозлик тармоғини янада ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Учинчидан, автосалонларнинг жойлашиши ва автомобиллар тақсимотини қайта кўриб чиқиш, ички бозорда автомобилларни сотиш тизимини тартибга солиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан