АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Сергей Лавров билан музокаралар ўтказади

27.06.2018 | Жаҳон | 2264

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон чоршанба куни Москвада Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар ўтказади.

АҚШ миллий хавфсизлиги кенгаши ушбу ташриф ҳақида маълум қилар экан, Болтон россиялик ҳамкорлар билан АҚШ ва Россия президентлари — Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги "бўлиши кутилаётган учрашув"ни муҳокама қилажагини айтди.

Июнь ойининг ўрталарида, Трамп ўз интервьюларининг бирида яқин вақтда Путин билан учрашиши мумкинлигини айтган, Москва ва Вашингтон ўртасидаги олий даражадаги учрашувларни ташкил этиш бўйича алоқалар сезиларли фаоллашув қайд этилган эди. Шундан сўнг Times нашри АҚШ маъмуриятидаги мансабдорлар икки етакчи учрашуви июль ойида, НАТО саммитидан олдин ёки ундан кейин бўлиб ўтишини мўлжаллашаётгани ҳақида хабар қилган эди.

Москвада ҳозирча олий даражадаги учрашувга тайёргарлик жараёнини тасдиқлашгани ва инкор этишгани ҳам йўқ. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков журналистлар билан суҳбатда Болтон чоршанба куни Кремлда қабул қилинадими деган саволга очиқ жавоб бермади, агар Путин у билан учрашса "биз сизларга хабар берамиз", — дейиш билан кифояланди.