Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев давлат солиқ хизматининг еттита муаммосини санаб ўтди
27.06.2018 12:14,  
17

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Ушбу қарорда солиқ хизмати органлари фаолиятида мавжуд бўлган муаммолар санаб ўтилган.

Солиқ назоратининг эскирган услуб ва принципларига асосланган давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш мазкур органлар олдига қўйилган янги вазифаларни ҳал қилиш, жумладан, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқлар йиғилувчанлигининг оширилишини таъминлаш имконини бермайди, ўз ечимини топмаган сезиларли муаммоларнинг мавжудлиги ушбу ҳолатни янада оғирлаштирмоқда, хусусан:

1) Солиқ солишнинг қўшимча манбаларини изламасдан солиқ ҳисоботи билан чекланиб қолган, асосан прогноз кўрсаткичларини бажариш билан боғлиқ бўлган солиқ маъмуриятчилигининг паст даражаси;

2) Солиқ маъмуриятчилигида коррупциявий муҳитни шакллантираётган, давлат солиқ хизмати органларининг деярли барча бўғинларида ходимлар коррупциялашувига олиб келаётган сезиларли шарт-шароитларнинг мавжудлиги;

3) Солиқ маъмуриятчилигини тўлиқ амалга ошириш, солиқ солинадиган қўшимча базани аниқлаш, иқтисодиётда хуфиёна айланмалар даражасини қисқартиришга имкон бермайдиган ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланмаслик;

4) Камерал назоратни, жумладан, солиқ имтиёзлари ва преференцияларидан мақсадли фойдаланилиши устидан камерал назоратни амалга ошириш учун ташқи манбаларни йиғишни таъминлайдиган таъсирчан дастурий маҳсулотларнинг мавжуд эмаслиги;

5) Солиқлар тўлашдан бўйин товлашнинг турли схемалари яратилишига олиб келаётган, савдо, умумий овқатланиш корхоналари, бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўйича берилган ваколатлардан самарасиз фойдаланилиши;

6) Мақсадли текширувлар ташкил этиш учун солиқларни тўлашдан мунтазам равишда бўйин товлаётган шахсларни, шунингдек, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлашнинг аниқ мезонлари мавжуд эмаслиги;

7) Мавжуд ресурслардан давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантириш учун етарлича фойдаланилмаётганлиги ва интизомий жавобгарликка тортиш даражаси ҳаддан ташқари юқорилиги умуман солиқ тизимининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан