Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Солиқ академияси тугатилиб, талабаларининг ўқиши бошқа ерга кўчирилади
27.06.2018 12:34,  
35

Солиқ академияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил этилади. Бу Президентнинг 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан белгиланди.

Ҳужжатга мувофиқ, давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази фаолиятини ташкил қилиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитишнинг замонавий услубларини, жумладан, малака оширишнинг масофавий шаклларини жорий этиш, шунингдек, ҳудудий филиалларини тузишни назарда тутган ҳолда бир ой муддатда ҳукумат қарори қабул қилинади.

Қайта ташкил этилаётган Солиқ академиясининг бакалавриат ва магистратура талабаларининг ўқиши тегишли йўналишлар бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтига кўчирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан