Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон кузда Ўзбекистонга бензин экспорт қилишни бошлайди
27.06.2018 13:52,  
6

Қозоғистон Республикаси ушбу йилнинг куз мавсумидан бошлаб Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга бензин етказиб беришни бошлайди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нефт маҳсулотларини қайта ишлаш, транспортировка қилиш ва маркетинги билан шуғулланадиган "Казмунайгаз" компанияси вакили Данияр Тиесов хабарига кўра, йил охирига қадар Қозоғистон 400 минг тонна бензин экспорт қилишни режалаштирган.

Тиесов айтишига қараганда, бугунги кунда Қозоғистонда ортиқча миқдорда бензин тўпланиб қолган ва унинг ҳажми кун сайин ошиб бормоқда. Ушбу йилнинг кузига қадар Қозоғистон ҳукумати барча ҳамкор мамлакатлар билан керакли ҳужжатларни имзолашни ният қилган.

Келаси йилда Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатларига етказиб берилаётган бензин ҳажмини 1-1,2 млн тоннага етказишни режалаштирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан