Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Ўзбекистонга солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича маслаҳат берди
27.06.2018 15:51,  
14

Жаҳон Банки экспертлар гуруҳи Ўзбекистон Молия вазирлигида солиқ сиёсати бўйича презентация ўтказишди деб хабар қилмоқда ЎзА.

Халқаро ташкилот экспертлари Қўшимча қиймат солиғини (НДС) сақлаб қолиш ва ушбу солиқ билан кичик бизнес субъектларини ҳам қамраб олишни маслаҳат бермоқда. Икинчи томондан эса, экспертлар давлат мақсадли фондларига амалга оширилаётган барча мажбурий тўловларни бекор қилишни маслаҳат беришмоқда.

Алма Канани бошчилигидаги экспертлар гуруҳи фикрига кўра, ушбу чоралар иқтисодда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кунларда Ўзбекистон солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси қизғин муҳокама қилинмоқда. Хусусан, таклиф қилинаётган янгли солиқ кодексида, жумладан  қуйидагилар назарда тутилган:

  1. Солиқ тизимини имкон қадар соддалаштириш; Бир неча солиқларни бирлаштириш йўли билан, солиқлар сонини камайтириш;
  2. Солиқ босимини камайтириш, йирик ва кичик бизнесга қўйиладиган солиқ босимини баравар қилиш;
  3. Солиқ қонунларининг тўғридан-тўғри амал қилишини йўлга қўйиш. Барча тафовутлар, истисноларни бекор қилиш;
  4. Кичик бизнесни кенгайтиришга халал бераётган омилларни олиб ташлаш;
  5. Қўшилган қиймат солиғини 20 фоиздан 12 фоизгача камайтириш;
  6. Жисмоний шахслар тўлайдиган барча солиқларни ягона солиққа бирлаштириб – 25 фоиз миқдорида белгилаш ва бошқа чоралар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев солиқ ислоҳотларига бағишланган видеоселектор йиғилишида солиқ ислоҳоларини қабул қилишда шошилмаслик кераклигини айтган эди. Президент айтишига қараганда янги солиқ тизимини жорий этиш учун 3 йилдан 10 йилгача вақт керак бўлиши мумкин.

Ушбу мушкул ишни амалга ошириш мақсадида бугунги кунда Ўзбекистон солиқ ислоҳотлари соҳасида катта тажрибага эга бўлган хорижий экспертларни таклиф қилган. Жаҳон банки экспертларидан ташқари,  Россияда ўтказилган солиқ муаллифларидан бири, амалдаги давлат маслаҳатчиси, Сергей Шаталов ҳам Ўзбекистонда доимий асосда ишлашга  таклиф қилинган.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан