Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистондаги автоҳалокат бўйича расмий хабар берди

27.06.2018 | Ўзбекистон | 2843

Аввал хабар қилганимиздек, Қозоғистон Республикаси Туркистон области, Толеби туманидан ўтувчи «Олмаота-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 733-км.да «Мазда-626» русумли д/р KZ 469 BMB 13 ва микроавтобус «Ssang Yong Istana» д/р KZ 506 SLA 13 автомобиль воситаларининг тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ФВВнинг берган расмий маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 1 нафари воқеа жойида вафот этган, 4 нафари турли даражада тан жароҳати олиб, Чимкент шаҳар касалхонасига ётқизилган.  

Вафот этган фуқаронинг жасади Чимкент шаҳар касалхонасига сақланмоқда.

Ҳодиса юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тезкор рақамлари» (+998 71) 147-10-50 ишга тушди.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси +7 727 291-06-44.