Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Владимир Норов Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланаётгани ҳақида гапирди
28.06.2018 11:51,  
7

"Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатларида сайлов бўлиб ўтганидан кейин, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги босқичга чиқди ва икки давлат раҳбарлари ўртасида мунтазам равишда ўзаро алоқалар ўрнатилди, деди чоршанба куни Халқаро Пресс-клуб йиғилишида ШҲТ Бош котиби, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбари Владимир Норов. 

ХПКнинг навбатдаги йиғилиши америкалик сиёсатшунос — Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старрнинг "Ўзбекистоннинг янги қиёфаси" китоби муҳокамасига бағишланди.

Тадбирда спикерлардан бири сифатида иштирок этган Владимир Норов Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларининг ҳозирги ва истиқболдаги ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Хусусан, Ўзбекистон ва АҚШ президентлари 2017 йилнинг ўзида икки маротаба — биринчи марта май ойида Саудия Арабистонида — араб-мусулмон давлатлар ва АҚШ саммитида, иккинчи марта эса БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси давомида юзма-юз учрашишганини қайт этди.

"АҚШ маъмурияти шу йилнинг май ойида президент Дональд Трампнинг шахсий таклифига биноан Ўзбекистон президентининг ушбу давлатга қилган ташрифини "тарихий" деб баҳолади. Бундан ташқари, улар томонидан мазкур олий даражадаги музокаралар икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги даври сифатида баҳоланди", — деди Норов.

ШҲТ Бош котибининг сўзларига кўра, америкалик сенаторлар охирги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари олдинлаб кетганини, бундай алоқалар шу йилларгача кузатилмаганини эътироф этишган.

Ўзбекистон президентининг АҚШ Конгресси ва етук ташкилотларда ўтказган музокаралари натижаси шуни кўрсатган-ки, Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришларни қўллаб-қувватлашда АҚШ юқори сиёсий доираларда ягона позицияга эга. Жумладан, Оқ Уйда бўлган учрашувда АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистонда рўй бераётган муҳим сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни, эришилган натижаларни "улкан тараққиёт", деб баҳолаган.

"Ўзбекистон президентининг АҚШга ташрифини икки томонлама муносабатларда сифат жиҳатдан кескин бурилиш бўлганлигининг ёрқин ифодаси, деб биламиз. Вашингтонда бўлиб ўтган музокаралар якунида икки мамлакат президентлари Ўзбекистон ва АҚШ янги даврининг бошланиши деб номланган Қўшма баёнотни қабул қилишди. Шунингдек турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор салмоқли ҳужжатлар имзоланди", — деб таъкидлади Норов.

Ўзбекистон президентининг АҚШга расмий ташрифи, нафақат Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларда янги саҳифани очди, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг сиёсий ҳаёти учун муҳим воқеа бўлди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда бир қатор долзарб масалалар ечими икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишига боғлиқдир.

"Президентимизнинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш каби ташаббусларини АҚШ ва дунёнинг бошқа етакчи давлатлари қўллаб-қувватламоқда", — деди дипломат ва шу ўринда Трампнинг Афғонистон бўйича Тошкент анжумани муваффақиятли ўтгани билан Ўзбекистон президентига йўллаган самимий табригини эсга олди.

Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи, нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий ривожланиши учун янги истиқбол ва имкониятларни яратди. Ташриф давомида, Ўзбекистонда муҳим бўлган инвестицион дастурларни амалга ошириш мақсадида икки давлат компаниялари томонидан 20 дан ортиқ ҳужжатлар — битим ва шартномалар имзоланди, дейди дипломат.

Икки томонлама имзоланган тижорат шартномалари ва битимлар етакчи хорижий давлатлар ишбилармонлари доираларида Ўзбекистон бозорининг узоқ муддатли барқарор ривожланиши ва жозибадорлиги борасида ишонч уйғотади, бу эса, албатта, яқин келажакда Ўзбекистонга трансмиллий компаниялар ва халқаро молия институтларни сармояларни олиб келишига асос бўлади ва замин яратади, дея ишонч билдирди Норов.

Сиёсатчига кўра "Ўзбекистон президентининг АҚШга ташрифи чоғида эришилган келишувлар икки давлат муносабатларида ўзаро ҳамжиҳатликни намоён этмоқда. "Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи натижасида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланиши Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ошишида муҳим қадам бўлади", деб ўз фикрини якунлади дипломат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан