Аёллар учун энг хавфли бўлган мамлакатлар эълон қилинди

28.06.2018 | Жаҳон | 4886

Thomson Reuters изланишлар маркази 550 экспертлар  иштирокида дунёда аёллар учун энг хавфли бўлган 10 та мамлакат аксил рейтингини тузди.

Ушбу қайғули рейтингда биринчи ўринни Ҳиндистон эгаллади. Бунга сабаб - бу мамлакатда аёллар доимий тайзиқ ва қўрқув остида яшаши, уларга нисбатан жинсий ва жисмоний тажовузлар содир этилиши, уй қуллиги ва вояга етмаганларни турмушга бериш каби ҳолатларнинг кўплаб учрашидир.

Хабарда айтилишига кўра, Ҳиндистонда охирги йилларда вазият янада хавфлироқ бўлиб бормоқда.

Иккинчи ўринда – Афғонистон. Ушбу мамлакатда энг катта муаммо – аёлларга нисбатан жисмоний тажовуз ҳолатлари кенг тарқалгани ва аёллар учун иқтисодий ресурслар ва соғлиқни сақлаш хизматларининг чекланганлигидир.

Учинчи ўринда Сурия. Бу ерда ҳам аёллар етарли даражада  соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдалана олмайдилар.

Сомалида (4 ўрин) – маҳаллий урф-одатларга кўра, жамиятда аёлларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишади. Шунингдек ушбу мамлакатда ҳам аёллар  учун иқтисодий ресурслар ва соғлиқни сақлаш хизматлари чекланган.

Саудия Арабистонида (5 ўрин) – ушбу мамлакатда диний ва маданий сабаблар туфайли аёллар кучли дискриминация қилинади.

Кейинги ўринларда Покистон, Конго, Нигерия ва АҚШ. АҚШ ушбу рўйхатга киритилишига сўнгии йил давомида Голивудда авж олган можаролар сабаб бўлди. MeToo жамоатчилик ҳаракатига кўра, бир неча аёл актрисалар уларга нисбатан амалга оширилган тажовузлар ҳақида ёппасга эълон қилган эди.