Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда узоқ вақт давом этган фавқулодда вазият ҳолати ниҳоят бекор қилинади
28.06.2018 17:04,  
8

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Миллатчилик ҳаракати партияси раҳбари Давлат Боғчали мамлакатда фавқулодда вазиятни узайтирмасликка келишиб олди. Бу ҳақда Hurriyet daily news нашри маълум қилди. 

Бугун, 28 июнь куни Эрдўған ва Боғчали Анқарадаги президент саройида бўлган учрашувда бу масала борасида келишувга эришилган.

Маълумот учун, ТТуркияда фавқулодда вазият 2016 йил 21 июлда мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш бўлганидан кейин уч ой муддатга жорий қилинган ва шу вақтга қадар беш марта узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ражаб Тойиб Эрдўған 24 июнь куни бўлиб ўтган сайловда Туркия президенти этиб қайта сайланди. У сайловда ғалаба қозонса мамлакатдаги фавқулодда вазиятни бекор қилишини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан