Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзавтосаноат" собиқ раҳбари янги раҳбарга ўринбосар бўлди
29.06.2018 14:01,  
3

"Ўзавтосаноат" компанияси бошқаруви собиқ раиси Умиджон Салимов шу компаниянинг раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Телеграм канали.

Ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда автомобильсозликни барқарор ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш, тармоқда ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш "Ўзавтосаноат" АЖнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Умиджон Салимовни лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарор президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 июнь куни автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилишида қабул қилинганди.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон автомобил саноатида тўпланиб қолган муаммолар санаб ўтилди. Хусусан, кейинги пайтларда ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми камайгани, тармоқнинг барча даражадаги бошқарувида коррупция, товламачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кетгани танқид қилинди.

Айни пайтда компания бошқарув раиси этиб, аввал Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган Шавкат Умурзоқов тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан