Афғонистон полицияси спецнази қўмондони Азизуллоҳ Карван Қобулда номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди, деб хабар қилди Tolo News канали.
Хабарда айтилишича, Карван Афғонистон жануби-шарқидаги Пактика провинциясида полициячилар спецназининг 01 бўлинмасига қўмондонлик қилган.
Март ойида Пажвак агентлигига берган интервьюсида Карван куч тузилмаларидаги 16 йиллик фаолияти давомида ўз жонига қилинган 38 та суиқасдни бошдан кечирганлиги ҳақида айтиб берган.