Бош прокуратура Гулнора Каримованинг пуллари ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди

30.06.2018 | Ўзбекистон | 7944

Бош прокуратура Гулнора Каримовага тегишли пулларни Швейцариядан Ўзбекистонга қайтариш бўйича музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

«Ҳозирда бу масала Швейцария прокуратура органлари билан ҳамкорликда кўриб чиқилмоқда. Узил-кесил якунига етиши билан расмий баёнот берамиз», — деди Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.

Олдинроқ ОАВ Гулнора Каримовага тегишли бўлган ва Швейцария банкларида музлатиб қўйилган 800 миллион франк (810 миллион доллар) Тошкентга қайтарилиши масаласи деярли ижобий ҳал этилганини маълум қилганди.