Саратон келтириб чиқарувчи асосий икки озиқ-овқат аниқланди

30.06.2018 | Тиббиёт | 9735

Олимлар бир неча йиллик таҳлилдан сўнг саратон касалини келтириб чиқарувчи асосий икки маҳсулотни аниқлашди, деб хабар қилмоқда Which нашри.

Олимлар  фикрига кўра, ошқозон ва ичаларда саратон касалининг пайо бўлишига биринчи навбатда қайта ишланган қизил гўшт истеъмол қилиш экан. Аниқроғи, гўштнинг ўзи эмас, уни узоқроқ сақлаб туриш учун ишлаб чиқарувчилар томонидан қўшиладиган нитрат ва нитрит кимёвий моддалар саратон келиб чиқишига сабачи экан.

"Кунига 50 грамм бекон истеъмол қилиш саратон касали пайдо бўлиши эҳтимолини 18 фоизга оширади", — дейилган хабарда.

Рак касалини келтириб чиқарувчи озиқ-овқатлар орасида иккинчи ўринда — шакар турар экан. Бу борада аниқ далил исботлар топилмаган бўлсада, бугунги кунда шакар жуда кўп маҳсулотлар таркибига қўшилиши ва бунинг оқибатида одамларда ортиқча вазн пайдо бўлиши — исботланган. Маълумки, ортиқча вазн — рак касали пайдо бўлиш эҳтимолини бир неча баробар оширади.  

Шу ўринда олимлар организмда канцироген моддалар ошиши ва рак касали пайдо бўлишини олдини олиш мақсадиа кўк чой, куркума, анор,  балиқ чернива ва кўпроқ мева сабзавотлар истеъмол қилишни маслаҳат беришмоқда.