Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олмазор туманида 29 июнь куни бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Тошкентдаги Вестминстер университети 3-курс талабасига Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимини таклиф қилди.
Йиғилишнинг шунга доир қисмидан лавҳа «Ўзбекистон» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурида намойиш этилди.