Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдан Зарафшон тоғ тизмаларига вертолётда сайр қилиш нархи маълум бўлди
2.07.2018 15:22,  
39

Аввалда хабар берганимиздек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг “Махсус авиация ишлари” авиакомпанияси туроператорлар, агентликлар ва барча хоҳловчиларга Ўзбекистоннинг гўзал гўшаларига вертолётда сайр ҳилиш хизматидан фойдаланишни таклиф қилди. “Махсус авиация ишлари” авиакомпанияси ходими Жамшид Абдуллаевнинг айтишича, сайр қилишнинг дастлабки баҳоси соатига 18 миллион 200 минг сўм деб белгиланган.

Пойтахтдан Зарафшон тоғ тизмаларига парвоз қилиш ва қайтиш 5 соат давом этади. Вертолётга кўпи билан 16 сайёҳ олиниши мумкин. Демак, саёҳатчилар гуруҳи даставвал 91 миллион  сўм йиғиши лозим бўлади, деб ёзади "Зарафшон" газетаси.

Шунингдек, авиакомпания аэродромдан фойдалангани учун 431 768 сўм тўлашига тўғри келади. Демак, гуруҳ Тошкент ва Зарафшондаги аэродромлар учун жами яна 863 536 минг сўм беришлари керак бўлади.

Ҳисоб-китобга кўра, саёҳат баҳоси жами 91 миллион 863 минг 536 сўмни ташкил этади. Гуруҳда 1 кишидан 16 (айрим вертолётда 20) кишигача бўлиши мумкин.

Яна бир бор таъкидлаб ўтамиз, бу – дастлабки нархлар. Агар сиз турфирма ёки сайёҳлик агентликлари орқали сайр қилмоқчи бўлсангиз, уларнинг ҳам хизмат ҳаққини тўлашингизга тўғри келади.

Нархлар маҳаллий саёҳлар ва хорижликлар учун фарқ қилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан