Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди. Сўм мустаҳкамланиб бормоқда

02.07.2018 | Иқтисод | 4980

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 3 июлдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан -25,39 сўмга тушди ва 7846,27 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса -7,62 сўмга арзонлаб, 9166,80 сўмга етган.

1 Россия рубли -0,04 сўмга арзонлади. Унинг курси айни пайтда 125,06 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.