Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазири: солиқ тизимидаги энг ёмон иллатлар йўқ қилинди
2.07.2018 19:04,  
11

Бугун, 2 июль куни Тошкентда Халқаро пресс клубда "Ўзбекистон Республикаси янги солиқ концепцияси" мавзусида сессия бўлиб ўтди. 

Cессияда Ўзбекистон бош вазирнинг ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров, Иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев, Давлат солиқ қўмитаси раиси Бегзод Мусаев, Давлат божхона қўмитасининг биринчи ўринбосари Жасур Арипов, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари Гўзал Исломова, Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов спикер сифатида қатнашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 июн куни “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида” фармонни имзолади.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон янги солиқ концепцияси тарихий аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисидаги фармон — тарихий аҳамиятга эга. Нима учун тарихий аҳамиятга эга? Аввалом бор бу мамлакатимиз иқтисодиёти янги бир даврни бошлаб берадиган фармон бўлиб ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки, бугунги кунгача, бугун ҳам Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган солиқ тизими ўзининг ичида асосан совет тизимининг элементларини олиб келган. Совет тизими элементлари нималар деб сўрайдиган бўлсак, аввалом бор — солиқ тизимидаги махсус режимлари, яъни солиққа тортиш ҳамма учун баробар эмаслиги, шу билан бирга бозор иқтисодиётининг базавий тамойиллари инкор қилиниши ва бир қатор бошқа сабаблар билан изоҳланади. Президент томонидан 29 июнда имзоланган фармон шак-шубҳасиз тарихийдир",- деди Қўчқоров.

Шунингдек, Жамшид Қўчқоров янги солиқ концепциясига асосан 2019 йилдан бўладиган ўзгаришларга ҳам алоҳида урғу бериб ўтди.

"Биринчидан, президентимиз томонидан имзо чекилган фармонда бизда амалдаги солиқ тизимининг энг ёмон иллатлари йўқ бўлди. Бу иллатлар нима? Биринчи навбатда корхоналарнинг товар айланмасидан — оборотдан олинадиган мажбурий тўлов, яъни давлат мақсадли жамғармаларига, бугунги кунда 3,2 фоиз миқдорда солиқ тўлайди. Бунинг нимаси ёмон, кичкинагина 3,2 фоизга ўхшайди. Бунинг ёмонлиги шундаки, солиқ оборотдан олинади. Демак, мен корхона эгаси бўлсам, фойда кўраман ёки кўрмайман, мен барибир оборотдан 3,2 фоиз тўлашим керак. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, шу корхона, шу жами бир хил параметрлари бир хил бўлиб, шу корхонанинг бошқа бирон мамлакатда фойда келтирадиган корхона бўлса, Ўзбекистонда бемалол зарар келтирадиган корхона бўлиши мумкин. Демак, оборот солиқлардан воз кечилди", — деб таъкилади Қўчқоров.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан