Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда канализация қувури ёрилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
3.07.2018 13:24,  
9

Олма-ота вилоятида канализация қувури ёрилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, бир нафар шахс жароҳатланди.

Муассаса маълумотларига кўра, ҳодиса 2 июл куни Энбекшикозоқ тумани Шелек қишлоғида жойлашган маҳаллий касалхона ҳудудида юз берган.

"Соат 12:34 канализация қудуғида тозалаш ишлари амалга оширилаётган вақтда 200 мм диаметрли труба ёрилиб кетган. "Метан" газидан заҳарланиш натижасида уч киши ҳалок бўлган: 1967 йилда туғилган сантехник ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган, иккинчи сантехник (1969 йилда туғилган) ва врач-травматолог (1988 йилда туғилган) реанимацияга тушишган ва у ерда вафот этишган", — деб хабар қилган Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот-хизмати.

Ишчиларга ёрдамга шошилган 1984 йилда туғилган шифокор жабрлангани ҳақида ҳам маълум. У ҳозир медиклар назоратида.

ФВД маълумотига кўра, бахтсиз ҳодиса хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилмаганлиги оқибатида юз берган бўлиши мумкин. Полиция ўз навбатида ушбу ҳодисани рўйхатга олган ва тегишли текширув ишларини олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан