Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади
3.07.2018 13:42,  
2

Президент Шавкат Мирзиёев 2 июль куни "Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади

Ушбу ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 20 июнда қабул қилинган. Сенат томонидан 2018 йил 28 июнда маъқулланганди. Қонун 15 моддадан иборат. 

Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирлар қуйидагича:

  • жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишга йўл қўймаслик;
  • чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама ҳамда тарғиб қилишга йўл қўймаслик;
  • жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахсларни ҳамда уларнинг мажбуриятларини белгилаш;
  • жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Қонун ҳужжатларида жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан