Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қаерларда чилим ва электрон сигареталарни чекиш тақиқланганлиги билан танишинг
3.07.2018 17:21,  
75

Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида"ги қонун нега керак?

Қонун жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинди. Ушбу Қонун фуқароларнинг соғлиғини чилим ва электрон сигареталар чекишнинг зарарли таъсиридан, у билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан муҳофаза қилишга, шунингдек жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шароитларини яратишга қаратилган.

Қайси ҳудудларда чилим ва электрон сигареталарни чекиш мумкин эмас?

"Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида"ги қонун билан чилим ва электрон сигареталар чекишга йўл қўйилмайдиган ҳудудлар рўйхати белгиланди. Унга кўра, 

– стационар савдо объектларида, шунингдек умумий овқатланиш корхоналарида, бундан чилим ва электрон сигареталар чекиш учун махсус ажратилган хоналар мустасно;

– кинотеатрларда, театрларда, циркларда, концерт, кўрик ва кўргазма залларида ҳамда оммавий дам олиш учун мўлжалланган бошқа ёпиқ иншоотларда;

– клубларда, дискотекаларда, компьютер залларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (бўш вақт ўтказиладиган) жойларда;

– музейларда, ахборот-кутубхона муассасаларида ва маърузахоналарда;

– маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), дарё кемаларида, шаҳарда, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобусларда, таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида, шунингдек ҳаво кемаларида;

– ер ости ўтиш жойларида, транспорт бекатларида ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида;

– аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг биноларида;

– давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг биноларида;

– соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотларида, таълим муассасаларида, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида;

– иш жойлари бўлган хоналарда;

– кўп квартирали уйларнинг йўлакларида, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончаларида;

– хиёбонларда, боғларда, кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида чекишга йўл қўйилмайди.

Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирларга кимлар масъул?

Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мансабдор шахслари (маъмурияти), шу жумладан ўз тасарруфида (мулкида, эгалигида, фойдаланишида) ҳудудлар, бинолар (хоналар), иншоотлар ва жамоат жойларида жойлашган бошқа объектлар, шунингдек ушбу Қонун 6-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида кўрсатилган транспорт воситалари бўлган шахслар жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахслардир.

Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахслар:

  • жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажариши;
  • чилим ва электрон сигареталар чекаётган шахсларни жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириши, ҳуқуқбузарлик давом эттирилган тақдирда эса ички ишлар органларига хабар бериши;
  • ҳаммага кўринарли жойга, шу жумладан биноларга (хоналарга) кириш жойларига, транспорт воситаларига ва бошқа объектларга жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирувчи лавҳаларни жойлаштириши шарт.

Қонун ижроси қайси орган назоратида?

Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан назоратни ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.

Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Қандай жазо кўрилади?

Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 561-моддасига асосан Жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бироқ мазкур қонунда айнан ушбу жазо тури қўлланилиши қайд этилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан