Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда узлуксиз патруллик хизмати ўз ишини бошлади
4.07.2018 11:56,  
2

Жорий йил 1 июлидан Тошкент шаҳрида "Хавфсиз пойтахт" концепцияси тажриба тариқасида амалиётга жорий этила бошланди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

"Хавфсиз пойтахт" концепцияси биринчи галда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари хавфсизлигини таъминлаш, ҳудуддаги ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва уларнинг олдини олишга қаратилгани билан эътиборли.

Шу муносабат ўтказилган хизмат йўриқномаси тадбирида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Р. Жўраев патруллик учун сафарбар этилган ходимларга омад тилади.

Тадбир доирасида Тошкент шаҳар ИИББ, Миллий гвардия, шунингдек, "Маҳалла посбони" жамоатчилик вакиллари ва "Фидокор ёшлар" гуруҳи аъзоларидан бир гуруҳига тантанали равишда қўл соатлари, фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари топширилди.

Қатор ходимларга навбатдаги унвонлар берилгани ҳақидаги буйруқ ўқиб эшиттирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан