Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британия ҳукумати қиролича Елизавета II ўлим маросимини ўтказишни репетиция қилиб кўрди
4.07.2018 14:06,  
14

Британия ҳукумати аъзолари қиролича Елизавета II нинг биринчи ўлим кунини маҳфий равишда репетиция қилиб кўрди. 

Тереза Мэйнинг ўринбосари Дэвид Лидингтон, ички ишлар вазири Сажид Жавид, қуйи парламент бошлиғи Андреа Лидсом, ҳамда Шотландия ҳукумати бошлиғи Дэвид Манделл қироличанинг вафотидан сўнг уюштириладиган маросимнинг репетициясида иштрок этишган. Репетицияга Castle Dove номи берилган эди, деб РБК хабар беради.

Репетиция вақтида ўн кунлик миллий мотам даврида ҳукуматнинг қиладиган ишлари ва шу билан биргаликда премер-министр Елизаветы II ўлими ҳақида қачон баёнот бериши ҳам кўриб чиқилди.

Қиролича ўлимидан сўнг, Букингем саройида 600 та одам тўпланиб, янги монарх номи эълон қилиниши кутилмоқда, Елизаветы II нинг танаси тўрт кун Вестминстер саройига жойлаштирилади. Янги сайланган монарх эса Уэлс ва Шотландияга отланади.

Машғулотлар ўтказишга жиддий сабаблар бўлмаган, фақатгина, ушбу ҳафта қиролича Муқаддас Павел черковига мазаси қочиб қолганлиги учун ибодатга бормаганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

92 ёшли қиролича Елизавета II — Қўшма Қироллик тарихида тахтни узоқ бошқарган монарх ҳисобланади. У тахтда 1952 йилдан буён. Буюк Британияни бошқарган охирги қирол — қироличанинг отаси  Георг VI бўлиб, мамлакатни 16 йил бошқарган.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан